Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 26 апрелдаги 141-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 12 июнь куни туман Ахборот-ресурс марказида “Йилнинг энг яхши китобхон мактаби” кўрик- танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу кўрик-танлов китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантиришга, мактаб кутубхонасининг таълим-тарбия жараёнидаги иштирокини фаоллаштириш, мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигини янада кучайтириш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг бидиий адабиёт мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш орқали кекса авлодга ҳурмат туйғуларини шакллантириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшаётган умумтаълим мактабларини аниқлаш ва иш тажрибасини оммалаштириш, меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида ташкил этилди.
Кўрик-танловда ҳар бир муассасадан иштирок этган 6 кишидан иборат жамоалар 4 та шарт бўйича баҳоландилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори касб маҳоратига эга бўлган, ўз касбининг ҳақиқий эгалари танлаб олинди. Ушбу танловда 1-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси ўзининг ташаббускорлиги ва ижодкорлиги билан туман босқичи ғолиби деб топилди. Вилоят босқичига 1-умумий ўрта таълим мактаб жамоаси ўзининг фаоллиги билан 2- ўринни эгаллади.