2017 йил 17 март куни Кармана туман 11-умумий ўрта таълим мактаб фаоллар залида туман АРМ ва “Ёшлик”, “Наврўз” МФЙ билан ҳамкорликда “Наврўз меҳр ва мурувват байрами” номли фольклор концерти бўлиб ўтди. Тадбирда “Ёшлик”, “Наврўз” маҳаллалари фаол китобхонлари иштирок этишди. Байрам дастурини Ахборот ресурс марказида ташкил этилган “Бўстон” фольклор дастаси томонидан ҳозирги пайтда деярли унутилиб бораётган халқ лапарларидан намуналар билан бошлаб беришди.
Янгиланиш ва эзгулик тимсоли бўлган Наврўз байрами ҳақида йиғилганларга маълумот берилиб, мактабтабнинг рақс тўгарак аъзолари томонидан бир биридан жозибали рақслар намойиш этилди. Тадбирда АРМнинг фаол китобхони Раупова Сафия, Нурқулова Нурбиби, Раҳмонова Маҳлиё ва Сирожова Саховатлар томонидан ижро этилган қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбирни якунлаш учун сўзга чиққан маҳалла фаоли Қораева Гулчеҳра шундай деди: , Наврўзи олам келиши билан ўлкамиз чиройига чирой қўшилиб, боғу роғлар кўм кўк либос кийиб, далалар яшнаб, шаҳар ва қишлоқлар ўзгача тус олади. Наврўз халқимизнинг асрий байрамидир. Шу ўринда, истиқлолимиз раҳнамоси Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида таъкидлангани каби: “Миллий маънавиятимиз азалдан қандай омил ва мезонлар негизида шаклланиб келаётгани халқимиз учун энг азиз ва энг миллий байрам шарқона янги йил бўлмиш Наврўз айёми мисолида, айниқса, ёрқин намоён бўлади. Барчамиз доимо орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик, шодиёна билан ўтказадиган Наврўз байрами биз учун ҳаётий абадийлиги,табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик миллий қиёфамиз, олижаноб урф одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлиб келмоқда”.
Бугунги энг кўҳна, олижаноб байрам, уйғониш ва яшариш тимсоли бўлган айёмга бағишланган ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад, ранг баранг, чуқур маъно ва аҳамиятга эга урф одатларимиз,қадимий анъаналаримиз ва бетакрор удумларимизни яна бир бор ёдга олиб, ёшларга уларнинг нақадар жозибадор ҳамда гўзаллигини намойиш этишдан иборат эди.
Тадбирда 100 нафар “Ёшлик”, “Наврўз”МФЙ китобхонлари, 11- умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Концерт дастурини АРМ раҳбари Негматова Хадича олиб борди.

