Кармана туман Ахборот-ресурс марказида “Маърифат таркатувчи она” курик-танловининг туман боскичи ўтказилди

2019 йил 22 январь куни  Кармана туман Ахборот-ресурс марказида  “Маърифат тарқатувчи она” вилоят кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Кўрик-танловда  “Ёшлик” МФЙ дан Холлиева З., Тўхтаева М., Жахонова М., “Наврўз” МФЙ дан Арипова З., “Боғишамол” МФЙ дан Ахмедова Г. қатнашишди.

Танловда ўзининг зукколиги, билимдонлиги билан ажралиб турган ва маърифат тарқатувчи деб топилган оналар  иштирок этишди ва танлов шартлари бўйича қуйидагича баҳоландилар:

  1. Холлиева Зебо — 54 балл
  2. Тўхтаева М.– 45 балл
  3. Арипова З.- 79 балл
  4. Ахмедова Гулрух- 85 балл
  5. Жахонова М. — 36 балл

Барча шартларни аъло даражада бажариб, энг юқори балл тўплаган     Ахмедова Г.  ҳайъат аъзолари томонидан ғолиб деб топилди.  Фаол  иштирок этган  Жахонова М.  “Зиё таркатувчи она” , “Энг яхши китобсевар она” номинацияларини  олишди.

Кармана туман Ахборот-ресурс марказида Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 18 декабрь 02-06/3-5531-сонли хати ижроси юзасидан ўқувчиларнинг қишки таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тадбир ўтказилди

2018 йил 7 январь куни “Қувончимсан, мақсадимсан қишки таътилим” шиори остида Худойберди Тухтабоевнинг “Сарик девни миниб” саргузашт романи юзасидан   ўқувчилар билан сахналаштирилган театр намойиши ташкил этилди. “Узбекистон халк ёзувчиси, болаларнинг севимли адиби Худойберди Тухтабоевнинг асарлари нафакат республикамизда, балки чет элларда хам маълум ва машхурдир. Кулингиздаги “Сарик девни миниб” саргузашт романи болалар хаётидан олиб ёзилган булиб, уларнинг севимли китобларидандир. Бу асарда орзу-хавасга элтадиган чинакам йул халол мехнат, яхши хулк-одоб ва кунт билан укишда эканлиги таъкидланади ” –деган сўзлар билан АРМ ходими Бутаева Х. маълумот бериб утди.

5-синф ўқувчилари фаол қатнашишди. Укувчилар ролларни махорат билан ижро этишиб, барча иштирокчиларнинг олкишларига сазовор булишди.

Тадбирда 17 нафар китобхонлар фаол қатнашишди.