Karmana tuman Xalq ta`limi tizimidagi umumta`lim maktablarida “Kitobxonlar bayrami” doirasida o`tkaziladigan tadbirlarning targ`ibot — tashviqot ishlari

2019-yil 22-28-fevral kunlari Karmana   tuman   maktab kutubxonalarida  Xalq ta`limi  vazirligining   2013-yil  31 yanvardagi 35-sonli    buyrug`iga  asosan Xalq ta`limi  tizimidagi umumta`lim maktablarida  “Kitobxonlar   bayrami”doirasida o`tkaziladigan tadbirlar  yuzasidan targ`ibot-tashviqot ishlari olib borildi. O`quvchilarga  milliy  va jahon adabiyotlari ,ilmiy-ommabop qo`llanmalarni  tizimli targ`ib  qilish  orqali ularning  qalbida  vatanparvarlik   singari yuksak  insoniy  fazilatlarga  nisbatan mehr-muhabbat uyg`otish hamda axborot-olish  madaniyatini  shakllantirish maqsadida o`tkazilgan tadbirda  Karmana tuman  Axborot-resurs markazi  xodimlari  tomonidan  slayd  asosida  ma`ruza o`qildi, tushuntirish ishlari olib borildi.”Kitobxonlar  bayrami”doirasiga kiradigan  7 ta  tadbirlarning  har biri  haqida ma`lumot berildi. “Yoshlar kutubxonasi” tomonidan taqdim  etilgan  36 nomdagi adabiyotlarning  taqdimoti  (slayd  asosida) ham bo`lib o`tdi.

Кармана туман Ахборот -ресурс марказида ўтказилган “Буюк сиймоларга эҳтиром” номли ғазалхонлик кеча бўлиб ўтди.

Саҳна Алишер Навоий ва Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг суратлари ва ғазал мулкининг султони яшаган давр руҳини акс эттирувчи асори атиқалар билан безатилди, тадбир қатнашчилари  миллий либосларда чиқишди.                     11-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Аҳмедова Гулруҳ шеърият шайдоларини табриклаб, шоир ғазалларидан айтиб берди.               АРМ етакчи мутахассиси Бўтаева Хабиба Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батавсил маълумот берди.                    Китобхонлар томонидан Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Бобур ғазал ва рубоийларидан намуналар айтилди. Ахборот-ресурс маркази ходимлари томонидан “Хайрат-ул аброр” достонидан Шоҳ Ғозий ҳикояти саҳна кўринишида намойиш этилди. Ходимлар ижроси тадбир қатнашчиларига катта таассурот қолдирди.   Қудратова Д, Қурбонова Г. томонидан ижро этилган Навоий ғазали билан айтиладиган “Келмади”, “Муножот” каби ашулалар йиғилганлар қалбига ором бахш этди.                Ғазалхонлик кечасини  АРМ ходими Ҳамидова К. олиб борди.          Тадбир давомида  58 нафар китобхонлар  Навоий қолдирган бебаҳо маънавий меросдан баҳраманд бўлишди.

Баёнлаштирди:     

Кармана туман АРМ раҳбари:                                                    Х.Негматова

Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси:                                  Г.Аҳмедова

АРМ ходими:                                                                                         Д.Қудратова                   

Буюк аллома Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Навоийни ёд этиб…”номли кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

2019 йил 5 февраль куни буюк аллома  Алишер Навоий таваллудининг  578 йиллигига бағишлаб  Навоий вилоят  Ахборот ресурс марказида    “Навоийни ёд этиб…”  кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловни ўтказишдан мақсад вилоят, туман, шаҳар АРМ ходимлари ўртасида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бой адабий меросини тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш , Навоий асарларининг мазмун моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий  аҳамиятини ўқувчилар ҳамда  фойдаланувчилари  онгига қай даражада етказиб  бераётганлиги ҳамда улуғ шоир таваллуд  топган куннинг 578 йиллигини юксак савияда нишонлашни ташкил этишдан иборат бўлди.

Кўрик танловда  8 нафар туман Ахборот ресурс марказлари ходимларидан   қатнашишди.

Иштирокчилар  5 та шарт бўйича беллашдилар.

1 шарт. Алишер Навоий  ҳақидаги энг кўп маълумот: Бу шартда 5 дақиқа вақт ажратилди.

2 шарт. Алишер Навоий  асарлари  юзасидан савол-жавоб.

3 шарт. Алишер Навоий ғазалидан  ифодали ва тўлиқ айтиш.

4  шарт. Баҳру-байт.

5 шарт. Саҳна кўриниши.

Ушбу кўрик-танлов буюк мутафаккир шоир Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиб, кенг китобхонлар оммасига етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилди.

Кўрик танловда  Кармана туман  Ахборот-ресурс маркази ходими Бўтаева Хабиба 86 балл билан 1-ўринни, Конимех тумани Ахборот-ресурс маркази ходими Базарбоева Айзода 84 балл йиғиб 2-ўрин ва Қизилтепа туман Ахборот-ресурс маркази ходими Қаюмова Ойгул 3-ўринни эгаллашдилар ва диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Кўрик-танловда 90 нафар китобхонлар  Навоий қолдирган бебаҳо маънавий меросдан баҳраманд бўлишди.

 

Баёнлаштирди:

Вилоят АРМ ходими:                                             Н.Сувонова

Кармана туман АРМ раҳбари:                               Х.Негматова

АРМ ходими:                                                          Н.Назарова

 

Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиши этилди

2019 йил 30 январь куни Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фильмлар намойиш этилди. АРМ ходимлари Сапарова Г хамда Хамидова К.лар   ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимизнинг ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги дастлабки ойларда олиб борган жўшқин  ва серқирра сиёсий- ижтимоий  фаолиятини акс эттирган, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган  китоби ҳақида ҳам маълумот бериб ўтишди. Халқ қалбидан мангу жой олган Ислом Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматлари ҳақидаги фильмни ўқувчилар катта қизиқиш билан кўришди.

Китобхонлар  томонидан Биринчи Президентимиз  Ислом Абдуғаниевич  Каримовнинг  ҳикматли сўзлари , таржимаи ҳоли айтилди ва китобхонлар ўз фикрларини билдиришди.

Тадбирда 18 нафар ўқувчилар  қатнашишди.

 

Баёнлаштирди:

 

АРМ ходимлари:                                                        Г.Сапарова

 

 

К.Ҳамидова

 

 

Л. Рузиева