2019 йил 30 январь куни Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган фильмлар намойиш этилди. АРМ ходимлари Сапарова Г хамда Хамидова К.лар ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимизнинг ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги дастлабки ойларда олиб борган жўшқин ва серқирра сиёсий- ижтимоий фаолиятини акс эттирган, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” деб номланган китоби ҳақида ҳам маълумот бериб ўтишди. Халқ қалбидан мангу жой олган Ислом Каримовнинг она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматлари ҳақидаги фильмни ўқувчилар катта қизиқиш билан кўришди.
Китобхонлар томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳикматли сўзлари , таржимаи ҳоли айтилди ва китобхонлар ўз фикрларини билдиришди.
Тадбирда 18 нафар ўқувчилар қатнашишди.
Баёнлаштирди:
АРМ ходимлари: Г.Сапарова
К.Ҳамидова
Л. Рузиева 