Буюк аллома Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Навоийни ёд этиб…”номли кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

2019 йил 5 февраль куни буюк аллома  Алишер Навоий таваллудининг  578 йиллигига бағишлаб  Навоий вилоят  Ахборот ресурс марказида    “Навоийни ёд этиб…”  кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловни ўтказишдан мақсад вилоят, туман, шаҳар АРМ ходимлари ўртасида улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бой адабий меросини тарғиб этишни кенг йўлга қўйиш , Навоий асарларининг мазмун моҳиятини, бадиий хусусиятини ва тарбиявий  аҳамиятини ўқувчилар ҳамда  фойдаланувчилари  онгига қай даражада етказиб  бераётганлиги ҳамда улуғ шоир таваллуд  топган куннинг 578 йиллигини юксак савияда нишонлашни ташкил этишдан иборат бўлди.

Кўрик танловда  8 нафар туман Ахборот ресурс марказлари ходимларидан   қатнашишди.

Иштирокчилар  5 та шарт бўйича беллашдилар.

1 шарт. Алишер Навоий  ҳақидаги энг кўп маълумот: Бу шартда 5 дақиқа вақт ажратилди.

2 шарт. Алишер Навоий  асарлари  юзасидан савол-жавоб.

3 шарт. Алишер Навоий ғазалидан  ифодали ва тўлиқ айтиш.

4  шарт. Баҳру-байт.

5 шарт. Саҳна кўриниши.

Ушбу кўрик-танлов буюк мутафаккир шоир Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиб, кенг китобхонлар оммасига етказишда муҳим восита бўлиб хизмат қилди.

Кўрик танловда  Кармана туман  Ахборот-ресурс маркази ходими Бўтаева Хабиба 86 балл билан 1-ўринни, Конимех тумани Ахборот-ресурс маркази ходими Базарбоева Айзода 84 балл йиғиб 2-ўрин ва Қизилтепа туман Ахборот-ресурс маркази ходими Қаюмова Ойгул 3-ўринни эгаллашдилар ва диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Кўрик-танловда 90 нафар китобхонлар  Навоий қолдирган бебаҳо маънавий меросдан баҳраманд бўлишди.

 

Баёнлаштирди:

Вилоят АРМ ходими:                                             Н.Сувонова

Кармана туман АРМ раҳбари:                               Х.Негматова

АРМ ходими:                                                          Н.Назарова