Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 104 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Зулфия ижодини ўрганамиз” номли викторина ўтказилди

армана туман 11-умумий ўрта таълим мактаб фаоллар залида 2019 йил 1 март куни Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг  104 йиллигига    ижодига бағишланган “Зулфия  ижодини ўрганамиз” номли  викторина  бўлиб ўтди.

Тадбирни 11-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси  Аҳмадова  Ш. очиб бериб, шоира ҳақида маълумот берди:

“2008 йил 1 март куни бунёд этилган Ўзбекистон халқ шоираси  ҳайкали олдида Зулфияхонимнинг шогирд ва издошлари шоирани хотирлаб, шеърларини ёд этиб ҳайкал пойига гулдасталар қўйиши анъанага айланиб улгурган.   Унинг адабиётимиздаги ўрни беқиёсдир”.

Ўқувчилар иштирокида “Ўрик гуллаганда”, “Она” қўшиқлари ижро этилди.

Китобхонлар 2 гуруҳга бўлиндилар.

“Ёш китобхон” ва “Зулфияхоним издошлари” гуруҳлари  викторинада иштирок этдилар.Викторина шартлари:

  1. Таништириш.
  2. Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди (савол-жавоб).

3.Зулфияхоним ижодидан  намуналар ўқиш.

“Зулфияхоним издошлари” гуруҳи юқори баллни тўплаб ғолибликни қўлга киритди.

Тадбирни АРМ ходимлари Д.Қудратова  ва  Х.Бўтаевалар олиб боришди.

Викторинада  65 нафар фаол китобхонлар қатнашишди.

 

 

 

 

 

21 март Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилган Наврўз сайли

Кармана туман 11-умумий ўрта таълим мактаб биносида 2019 йил 19 март куни соат 10.00 да Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган    “Ташрифинг муборак, Наврўзи олам”  номли наврўз  сайли  бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб директори Ф.Т.Болиев  очиб бериб, “Наврўз  “  форсча  сўз  бўлиб,  “  янги  кун  “  деган  маънони  англатиши, шарқ халқлари томонидан йилнинг 21 март куни – кеча ва кундуз тенглашган кун  янги  йил,  Наврўз  байрами  сифатида  кенг  нишонланиши ҳақида маълумот берди. Ўқувчилар миллий либосда бўлишди,  лапарлар, қўшиқлар,шеърлар ижрочисига  совғалар улашилди. Ўзбек миллий таомлари  кўриги бўлди.Мактабнинг  ҳар бир синф ўқувчилари Наврўз, Баҳор ҳақидаги шеърлар, қўшиқлари билан иштирок этишди. Ўқувчилар билан наврўз ҳақида савол- жавоблар ўтказилди. “Миллий урф-одатлар” номли саҳна кўриниши намойиш этилди. Шўх мусиқа янграб, кайфият ила барча рақсга тушди.                     Спорт мактабларига қатнашаётган болалар томонидан миллий кураш услублари намойиш этилди.   Тадбирни мактаб кутубхоначиси Ачилова М. ва АРМ ходими Ҳ.Бўтаевалар олиб боришди.   Наврўз сайлида 11- умумий ўрта таълим мактабининг 840 нафар ўқувчилари ва ўқитувчилари, “Ёшлик” маҳалласи кекса фаол китобхонлари     қатнашишди.  қатнашишди.      

 

8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган мусиқий кеча ўтказилдти

2019 йил 6 март куни Кармана туман Ахборот-ресурс марказида “Аёл эзгулик тимсоли ”  номли мусиқий кечаси бўлиб ўтди. Баҳорий куй садолари остида даврага меҳмонлар кириб келишди. Байрам билан табриклаш учун  мактабимизнинг ММИБДУ:С.Шукуровага берилди. Баҳор ва аёллар гўзаллигини мадҳ этувчи куй ва қўшиқларга берилди. Мусиқий кечада Оналаримизни ўрни нафақат оилада, жамиятдаги ўринлари ҳам катталиги, диёримизда таваллуд топиб, ўзининг аҳлоқ-одоблари билан барчага намуна бўлган фозила, олима, шоира ва давлат раҳбарларигигача кўтарилган аёлларимиз Зебунисо, Увайсий Маҳзуна, Анбар Отин, Нодирабегим,  Зулфия каби момоларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди деб ўз фикрларини ташриф буюрган меҳмонлар билдиришди Ҳозирги кунда  ҳар соҳада фаолият юритаётган  аёллар ҳақида маълумотлар берилди. 11-мактабнинг  хотин-қизлари қўмитасининг раиси Эрназарова М.га сўзга чиқиб байрам иштирокчиларини табрикладилар. Даврага 10-синф ўқувчилари таклиф қилинди, улар ўзларининг рақс, шеърлари, қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди.          Мусиқий кечани АРМ ходимлари  Қудратова  Д. ва  Бўтаева Ҳ. лар олиб боришди.          Тадбирда 120 нафар 11-мактаб жамоаси ва мактабнинг фахрий ўқитувчилари,“Ёшлик” маҳалласининг фаол китобхонлари қатнашишди.