Кармана туман 11-умумий ўрта таълим мактаб биносида 2019 йил 19 март куни соат 10.00 да Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Ташрифинг муборак, Наврўзи олам” номли наврўз сайли бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб директори Ф.Т.Болиев очиб бериб, “Наврўз “ форсча сўз бўлиб, “ янги кун “ деган маънони англатиши, шарқ халқлари томонидан йилнинг 21 март куни – кеча ва кундуз тенглашган кун янги йил, Наврўз байрами сифатида кенг нишонланиши ҳақида маълумот берди. Ўқувчилар миллий либосда бўлишди, лапарлар, қўшиқлар,шеърлар ижрочисига совғалар улашилди. Ўзбек миллий таомлари кўриги бўлди.Мактабнинг ҳар бир синф ўқувчилари Наврўз, Баҳор ҳақидаги шеърлар, қўшиқлари билан иштирок этишди. Ўқувчилар билан наврўз ҳақида савол- жавоблар ўтказилди. “Миллий урф-одатлар” номли саҳна кўриниши намойиш этилди. Шўх мусиқа янграб, кайфият ила барча рақсга тушди. Спорт мактабларига қатнашаётган болалар томонидан миллий кураш услублари намойиш этилди. Тадбирни мактаб кутубхоначиси Ачилова М. ва АРМ ходими Ҳ.Бўтаевалар олиб боришди. Наврўз сайлида 11- умумий ўрта таълим мактабининг 840 нафар ўқувчилари ва ўқитувчилари, “Ёшлик” маҳалласи кекса фаол китобхонлари қатнашишди. қатнашишди.
